Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди

Исроилл кучлари томонидан блокада қилинган Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва ҳўлликдан яна тўрт нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида икки нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги директори Мунир ал-Барш ижтимоий тармоқда маълум қилди.

«Ғазода болалар оналари қўлида очликдан ўлаяпти. Дунё эса шунчаки кузатмоқда», — деди ал-Барш.

Рамий маълумотларга кўра, 7 октябрь 2023 йилдан бери Ғазода очликдан ўлим ҳолатлари кескин ортган.
– 2023 йилда – 4 ҳолат,
– 2024 йилда – 50 ҳолат,
– 2025 йил бошидан буён – 147 нафар инсон очлик қурбони бўлган.

Шу билан, умумий ҳисобда 197 нафар фаластинлик очарчилик туфайли ҳалок бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: