Германия Исроилга қурол-яроғ экспортини тўхтатади

Ғазо секторидаги вазиятни ҳисобга олиб, Германия ҳукумати Исроилга қурол-яроғ маҳсулотлари бўйича қисман экспорт тақиқини жорий қилди. Бу ҳақда Tagesschau нашри хабар берди.
Германия канцлери Фридрих Мерснинг таъкидлашича, мамлакат кейинги огоҳлантиришгача Ғазо секторида қўлланилиши мумкин бўлган қурол-яроғларни экспорт қилишга рухсат бермайди. У бу қарорни Исроил армиясининг Ғазо секторида янада кескин ҳарбий амалиётлари билан изоҳлади. Германия ҳукумати тинч аҳоли чекаётган доимий азоб-уқубатлар туфайли чуқур хавотирда эканини билдирган.
Шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқдаги вазият ва Исроилнинг Ғазо шаҳрини эгаллаш режалари юзасидан муҳокама ўтказишини маълум қилган эди. Европа Иттифоқи Кенгаши президенти Коста Исроилдан бу қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.
Канада бош вазири Исроилнинг Ғазо шаҳрини эгаллаш режасини кескин танқид қилган. Биз буни нотўғри деб ҳисоблайдиган кўплаб бошқа давлатлар қаторига қўшиламиз, чунки бу ҳаракат ерда инсонпарварлик аҳволини яхшилашга ёрдам бермайди. Биз дарҳол ўт очишни тўхтатишни талаб қиламиз, дея қўшимча қилган.