Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

7 август куни Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси украиналик қизни қутқаришга уриниш пайтида сув остидаги қоялар орасида қолиб ҳалок бўлганди.

Ҳозирда марҳумнинг жасади қутқарувчилар томонидан чиқарилган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси жасадни ватанига қайтариш ишларини олиб бормоқда.

Элчихона томонидан марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ёш йигит қутқарув чоғида кучли тўлқинлар таъсирида назоратни йўқотган ва сув остидаги йирик қояларга қисилиб қолган. Шундан сўнг унинг жасадини олиб чиқиш ишлари олиб борилаётган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: