Мазали анъаналар ва маданий бойликлар макони – Хива шаҳрида

8–10 август кунлари Хива шаҳрида анъанавий “Қовун Сайли – 2025” фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу йирик байрам агро-туризм, миллий анъаналар ва маданий меросни ўзида уйғунлаштиради.
Тадбир “Ичан қaлъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда “Арда Хива” туризм мажмуаси ҳудудларида ташкил этилиб, қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
Хоразмнинг энг ширин ва сифатли қовунлари кўргазмаси ва ярмаркалари;
Миллий таомлар, гастрономик зоналар ва қовундан тайёрланган ноёб таомлар;
Фольклор дастурлари, театраллаштирилган чиқишлар ва жонли концертлар;
Ҳунармандчилик ярмаркалари ва маҳаллий маҳсулотлар кўргазмалари;
Миллий ўйинлар, спорт мусобақалари ва болалар учун махсус майдончалар;
Туризм ва аграр соҳадаги илмий-амалий семинарлар ҳамда маҳорат дарслари.
Фестиваль доирасида 22 та тематик стенд, қовун ва мева-сабзавотлар ярмаркалари, маданий ва гастрономик тадбирлар ташкил этилади. Унда маҳаллий аҳоли билан бирга хорижий сайёҳлар, блогерлар, ОАВ ва гастромутахассислар ҳам фаол иштирок этади.
2025 йилда мазкур фестивалга 1 миллионга яқин меҳмон, шу жумладан 200 мингга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Байрам якунида энг яхши қовун етиштирувчилар ва фаол иштирокчилар тақдирланади.