Умра зиёратига ноқонуний юбориш ҳолатларини аниқлаш учун “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади

Умра зиёратига ноқонуний юбориш ҳолатларини аниқлаш учун “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади

Эндиликда Умра зиёратини ташкил қилувчи компания ва якка тадбиркорлар Дин ишлари қўмитаси томонидан “сирли мижоз” усулида назоратдан ўтади.

Қўмита ходимлари оддий мижоз сифатида мурожаат қилиб, лицензия, сафар давомийлиги, нарх, тўлов, яшаш ва транспорт шартлари ҳақида сўрайди. Зарур ҳолда яширин аудио ёки видео ёзув ҳам олинади.

Қоидабузарлик аниқланса, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади ёки қўшимча текширув ўтказилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: