Қашқадарёда аёл кўчада кийимсиз қолдирилди

Қашқадарёда аёл кўчада кийимсиз қолдирилди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида аёл кўчада самосуд қилингани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ҳолатга вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

 

 

Қайд этилишича, 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи туманида яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.

 

 

 

Ҳодиса жойига профилактика инспектори лейтенант М.Холмаматов етиб бориб, жанжални бартараф этиш мақсадида Н.П.ни тумани ИИБ биносига олиб келган.

 

 

 

Н.П.нинг расмий никоҳида бўлган аёли қариндошлари билан бирга жамоат жойида Д.И.ни бир неча маротаба танасининг турли жойларига тепиб, уриб кийимсиз ҳолатда қолдирган.

 

 

 

Таъкидланишича, профилактика инспектори лейтенант М.Холмаматов томонидан тўлиқ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва процесс иштирокчиларининг олган тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

 

 

 

Ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: