Шотландиядаги ядровий қуролларни сақлаш омборидан радиоактив сув сизиб чиқди

Глазго яқинидаги Қироллик денгиз флотининг ядро қуроллари омборидан радиоактив сув жиҳозларнинг ишдан чиқиши туфайли Лох-Лонгга оқиб тушди.
Бу ҳақда Шотландия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (Scottish Environment Protection Agency, Sepa) ҳисоботига таяниб, The Guardian газетаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа Американинг Trident II (D5) баллистик ракеталари бўлган тўртта Vanguard тоифасидаги сув ости кемалари учун ядро каллаклари сақланадиган Купортдаги Қироллик денгиз флотининг қурол-яроғ омборида содир бўлган. Агентлик маълумотларига кўра, иш ҳолатида сақланмаган эски қувурларнинг қайта-қайта ёрилиши туфайли оз миқдорда тритий сизиб чиққан.
Таъкидланишича, Кулпортдаги қувурнинг биринчи ёрилиши 2010 йилда содир бўлган. Кейин, 2019 йилда яна иккита шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган, бунинг натижасида “катта миқдорда сув” омборхонани босиб кетган ва очиқ дренаж орқали Лох-Лонгга оқиб тушган. Sepa радиоактивлик даражаси жуда паст ва инсон саломатлигига хавф туғдирмаслигига ишонтирди. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг сайтдаги инфратузилмани янгилаш бўйича ваъдаларига қарамай, 2021 йилда иккита шунга ўхшаш воқеа содир бўлган.