Украина Татарстондаги «Шаҳед» дронлари омборига зарба берганини маълум қилди

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) 10 август куни тонгда Татарстонда жойлашган зарба дронлари — «Шаҳед» сақланадиган омборга зарба берилганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, зарба Елабуга шаҳрига яқин (такрибан 30 км) жойлашган Қизил-Йул посёлкасининг логистика хабига йўналтирилган. Ҳужум натижасида бинода ёнғин келиб чиққан.
Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳужум бўйича шу куни тонгда маълумот бериб, Татарстон осмонида учта дрон йўқ қилинганини айтган. Республика расмийлари эса Тўқай туманидаги қурилиш майдонида учта дрон парчалари топилганини маълум қилди. Айнан шу ҳудудда Қизил-Йул жойлашган. Ҳужумда жабрланганлар ҳақида хабар йўқ.
Россия-Украина чегараси билан Татарстон ўртасидаги масофа тахминан 1300 кмни ташкил қилади.