Бектемир туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди

Бектемир туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди

Бугун Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

 

 

 

Қайд этилишича, соат 11:57 да Бектемир тумани «Абай» МФЙ Роҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

 

 

 

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 12:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:12 да ўчирилган.

 

 

 

Ёнғин натижасида хонадоннинг уй-жиҳозлар ва 20 квадрат метр майдонда ички қисми зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: