Футбол афсонаси Роналдиньо Тошкентга келади

Футбол афсонаси Роналдиньо Тошкентга келади

2025 йил 26 август куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади. Мусобақада ўтган мавсумнинг мутлақ ғолиби BMB жамоаси ҳамда чемпионатда иккинчи ўрин ва Кубок финалига чиққан “Oil Star” клуби куч синашади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, ушбу учрашувни томоша қилиш учун бир қатор футбол афсоналари юртимизга ташриф буюриши режалаштирилган. Улар орасида бразилиялик Роналдиньо ва португалиялик Луис Фигу каби жаҳон миқёсидаги юлдузлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, BMB жамоаси ўтган мавсумда чемпионат ва мамлакат Кубонида биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Oil Star” клуби чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб, Кубок баҳсининг финалига қадар етиб келган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: