Исроилда COVID-19нинг янги штамми қайд этилди

Исроилда COVID-19нинг янги штамми қайд этилди

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда COVID-19’нинг XFG деб номланган ва Stratus номи берилган янги штамми бўйича 6 та ҳолат аниқланганини маълум қилди.

Report нашрининг ёзишича, ҳозирда Исроилда касалланиш даражаси паст. Янги штамм аломатлари олдинги турлари билан ўхшаш бўлиб, иситма, йўтал, томоқ оғриғи ва чарчоқни ўз ичига олади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, мавжуд COVID-19 вакциналари ушбу штаммга қарши самарали бўлиши кутилмоқда.

«Жамоат саломатлиги нуқтаи назаридан, умумий ҳолда бу вариант хавотирга сабаб бўлмайди», — деди профессор Эяль Лешем, «Шиба» тиббиёт маркази Сайёҳлик ва тропик касалликлар тиббиёти маркази директори.

Ушбу штамм илк бор 2025 йил январда Жануби-Шарқий Осиёда аниқланган бўлиб, ҳозирда АҚШ ва Европа бўйлаб тарқалмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: