“Уч қаҳрамон”даги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

“Уч қаҳрамон”даги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, дўконлар жойлашган ҳудуд 20 минг м/кв. бўлиб, шундан 12 минг м/кв.даги дўконлар сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноий иш очилган ва ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни тунги соат 02:22 лар атрофида Тошкент туманида жойлашган Уч қаҳрамон савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин салкам 3 соат давом этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: