Венгрия паспорти дунёдаги энг кучли 7 та паспортдан бири бўлди

Венгрия Европа Иттифоқи давлатлари орасида паспорт рейтингида 7-ўринга кўтарилди, деб хабар беради AZERTAG.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IАТА) маълумотларига кўра, бу давлат ўз фуқароларига 185 та давлатга визасиз киришга рухсат беради. Бу ўрин ўтган йилгидан бир поғона юқори.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси томонидан ҳар ой янгиланиб туриладиган рейтинг 199 давлат ва 227 йўналиш паспортларини таҳлил қилади. Венгрия Австралия, Чехия, Мальта ва Польша билан 7-ўринни бўлишиб турибди.
Қўшни давлатлардан Словакия, Словения ва Хорватия 9-ўринда (183 йўналиш). Руминия 13-ўринда (177 та давлат), Украина 29-ўринда (147 та давлат), Сербия 34-ўринда (138 та давлат).