Заҳар, заҳар, заҳар!!!

Кунларнинг бирида Румийдан сўрашди:
“Заҳар нима?”
У шундай жавоб берди:
“Эҳтиёжингдан ортиқ барча нарса – заҳар”.
Кейин у шундай қўшимча қилди:
“Мабодо ҳукмронлигинг чегарадан чиқиб кетса заҳар ҳокимиятинг ичига ўрнашиб олади.
Бойлик сени инсонийликда мосуво қилса, билгинки заҳар бойликнинг бағридадир.
Мабодо қаноат қилишни унутсанг – у очкўзликдадир.
Мабодо тамагирликка айланса – у муҳаббатдадир.
Мабодо заковатинг ва фаросатингга соя солса – у манманликдадир.
Мабодо кўзинг ҳеч нарсани кўрмаса – у нафратдадир.
Мабодо меъёр чегаралари бузилса ва қалбингдан айро тушса – истаган ҳамма нарсадан заҳарни топИшинг мумкин”.
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси