Қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган “уддабуронлар” давлатнинг арзон ресурси ҳисобига пахта “спекуляцияси” билан шуғулланяпти

Президент раислигидаги йиғилишда шу жиҳат танқид остига олинди.
Қайд этилишича, тўқимачилик корхоналарининг $2,2 млрд. кредит қарздорлиги бор, ва уларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада.
“Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради?”, дея савол қўйди президент корхоналарнинг атиги 16% дахалқаро сертификат борлигига тўхталиб.
Шунингдек, ҳар бир вилоятда 10-15 тадан ишлаб чиқарувчи борлиги ҳолда, уларнинг халқаро брендлар билан ҳамкорлиги оқсаётгани таъкидланди.