Дин ишлари бўйича қўмита хорижда диний таълим олишга чақирувчи эълонларга муносабат билдирди

Жумладан, Миср, Туркия ва Саудия Арабистони каби мамлакатларга боришга даъват этувчи реклама ва чақириқларга.
“Амалда бу масканлар ўша давлатларда ноқонуний ёки рухсатсиз фаолият юритувчи ўқув марказлари ҳисобланади. “Расмий диний таълим” ибораси эса талабгорларни кўпроқ жалб этиш учун фойдаланилмоқда”, дейилади қўмита баёнотида.
Идора бундай чақириқлар кўпинча ёшлар онгига диний ақидапарастлик ва мутаассиблик ғояларини сингдириш, уларни нотўғри йўлга бошлаш хавфини ўзида мужассам этишини қайд этди.
Шу боис ота-оналарга фарзандлари кимлар билан мулоқот қилаётгани, интернетда ҳаракатига эътиборли бўлиш тавсия этилди.