Германия TikTok ва Instagramни тақиқламоқчи

Германия TikTok ва Instagramни тақиқламоқчи

Германия TikTok ва Instagramни 16 ёшгача бўлган болалар учун тақиқлашни кўриб чиқмоқда, деб хабар беради DW.

Бундай ташаббусни Германиянинг собиқ таълим ва фан вазири, Яшиллар партиясидан сиёсатчи Жем Ўздемир илгари сурди.

Унга кўра, болалар смартфон ва оммавий ахборот воситаларидан “масъулият билан” фойдаланишни ўрганмагунча ижтимоий тармоқларга киришини чеклаш керак.

— Ўсмирларга ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқаришига йўл қўймаймиз. Бунинг учун махсус ҳайдовчилик дарслари мавжуд. Ижтимоий тармоқларга ҳам худди шундай ёндашувни қўллашимиз керак, — деди Ўздемир dpа агентлигига берган интервьюсида.

Die Zeit газетасининг сўровига кўра, Германиядаги катталарнинг аксарияти бу чораларни қўллаб-қувватлайди. Айниқса, 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар бу ташаббусга қўшилишлари мумкин, уларнинг ўзлари катта бўлганларида кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказган.

Бироқ немис ўқитувчилари уюшмаси болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш ғоясини “амалга ошириш қийин ва самарасиз” деб ҳисоблайди.

— Facebook, Instagram ва TikTok замонавий воқеликнинг бир қисми, ёшлар бу дунёда ўз йўлларини топишлари керак. Тақиқлаш ёрдам бермайди, — деди ташкилот президенти Стефан Дюлль.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: