Литвада аҳолини дронларни бошқаришга ўргатувчи тўққизта марказ очилади

Литва Россия таҳдидларига қарши мудофаа чораларининг бир қисми сифатида, аҳолини дронларни бошқаришга ўргатувчи тўққизта марказ очади. Уларда 22 минг киши, жумладан 8 ёшдан кичик болалар ҳам дрон ясаш ва учириш кўникмаларини ўзлаштиради.
2028-йилга келиб 15 500 нафар катталар ва 7 000 нафар болалар тайёргарликдан ўтказилиши режалаштирилган.
Жумладан, кичик ёшдаги ўқувчиларга дрон бошқаришнинг асосларини ўргатилади. Ўрта мактаб ўқувчилари эса дрон дизайнини тўлиқ ўзлаштиради. 4 миллион долларлик дастур доирасидаги илк учта марказ шу йил сентябрь ойида ишга туширилади.