Путин ва Трамп учрашуви 15-август куни Москва вақти билан соат 22:30 да бошланади

Путин ва Трамп учрашуви 15-август куни Москва вақти билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 00:30 да) таржимонлар иштирокида тор доирадаги суҳбат билан бошланади.
Учрашувда асосий мавзу Украинадаги уруш бўлади. Аммо бошқа мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилади, деди Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Президентлар музокара якунлари бўйича қўшма матбуот анжумани ўтказади. Россия етакчисига Сергей Лавров, Юрий Ушаков, Андрей Белоусов, Антон Силуанов ва Кирилл Дмитриев ҳамроҳлик қилади.