Россия ва Украина ҳар бири 84 нафар ҳарбийни алмашди

Россия Украина ҳудудидан 84 нафар ҳарбий хизматчисини қайтарди, уларнинг эвазига Украина қуролли кучларининг (ВСУ) 84 нафар асир ҳарбийси топширилди. Бу ҳақда 14 апрель, пайшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ҳозирда россиялик ҳарбийлар Беларусь Республикаси ҳудудида бўлиб, уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Барча қайтган хизматчилар Россия Федерациясига етказилиб, Мудофаа вазирлиги тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитациядан ўтказилади.
Қайд этилишича, россиялик ҳарбийларни асирликдан қайтариш жараёнида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) гуманитар воситачилик ёрдамини кўрсатган.