Тадбиркор Баҳодир Абдуллаев масъул лавозимга тайинланди

Тадбиркор Баҳодир Абдуллаев масъул лавозимга тайинланди

«Ўзметкомбинат» АЖ раҳбариятида тайинлов амалга оширилди.

Унга кўра, бошқарув раиси – бош директор Аҳмедов Дилшод Турсунқулович ишдан олинди. У 2024 йил октябрдан ушбу вазифада ишлаб келаётганди.

Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, тадбиркор Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси – бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Баҳодир Абдуллаев 1967 йилда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида дунёга келган. 2022 йил президент томонидан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: