Хитойда робо-такси чуқурга тушиб кетди

Чунцин шаҳрида йўловчи билан ҳаракатланаётган Apollo Go ҳайдовчисиз робот-автомобиль қурилиш траншеясига тушиб кетди. Йўловчи аёл жабр кўрмаган. Унга маҳаллий аҳоли ва ишчилар чиқишга ёрдам берган.
Айтилишича, қурилиш майдонида тўсиқлар ва огоҳлантирув белгилар ўрнатилган. Аммо нега автомобиль чуқурга тушиб кетган? Ҳодиса автоном таксилардa хавфсизлик масаласи бўйича кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Аввал ҳам рақобатчи Pony.ai компаниясига тегишли робо-таксининг Пекин йўлида ёнгани акс этган хабар тарқалган эди. Компания изоҳ беришича, автомобиль тизимдаги носозлик сабаб ёниб кетган, унда йўловчилар бўлмаган.