Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган, илгари фирибгарлик жиноятини содир этган шахс Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи уч нафар фуқаронинг ишончига кирган. У ўзини гўёки сайёҳлик фирма вакили сифатида таништириб, Хорватия давлатида танишлари борлигини айтган ва ишчи виза асосида ушбу мамлакатга юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулнинг 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Zamon.uz га ДХХ хабар қилган.

 

 

 

Шунга ўхшаш ҳолат Наманган вилоятида ҳам қайд этилди. Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс уч нафар ҳамшаҳарининг ишончига кириб, Хорватияда ишлаётган акасининг ёрдами билан уларни чет элга ишга юборишини айтган. У ҳар биридан 2600 АҚШ доллари, жами 7800 АҚШ доллари талаб қилган.

 

 

 

Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулнинг ярми — 3900 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

 

 

Ҳозирда иккала гумондорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: