Европа Эронга қарши санкцияларни тикламоқчи

Европа Эронга қарши санкцияларни тикламоқчи

Буюк Британия, Германия ва Франция БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга хат ёзиб, Теҳрон ядро дастури бўйича музокараларни давом эттирмаса, Эронга қарши санкцияларни тиклашга тайёр эканликларини маълум қилди, деб ёзади Financial Times.

Мактубни Германия ташқи ишлар вазирлари Иоган Вадефул, Франция Жан-Ноэл Баррот ва Буюк Британия Девид Ламми имзолади. Ташқи ишлар вазирлари, агар Эрон музокараларга қайтишдан бош тортса, “тезкор” санкциялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Е3 вазирлари, шунингдек, Теҳронга август ойи охирида автоматик равишда санкциялар қўлланилмаслиги учун муҳлат беришни таклиф қилишди.

“Агар Эрон 2025 йил август ойи охиригача дипломатик ечимга эришмоқчи бўлмаса ёки кенгайтириш вариантидан фойдаланмаса, Е3 мамлакатлари ортга қайтариш механизмини ишга туширишга тайёр эканлигини аниқ айтдик”, дейилади мактубда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: