Президент Ўзбекистонга келтирилган фаластинликларга ёрдам ва ғамхўрлик кўрсатиш тўғрисида фармон имзолади

Унга кўра:
🔸Зарур иш стажига эга бўлмаган кексаларга нафақа тайинланади.
🔸Меҳнат ёшидаги ҳар бир меҳмонга (I ва II гуруҳ ногиронларидан ташқари) ҳар ой минимал истеъмол харажатлари миқдорида нафақа берилади.
🔸Оилаларга уй-жой ижара харажатлари қоплаб берилади.
🔸Фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бир марталик нафақа тўланади.
🔸Бирламчи зарурий воситалар учун бир марталик кўтарма пул ажратилади.
🔸Ҳар бир оилага маҳалладан биттадан ижтимоий ходим бириктирилади.