Путин ва Трамп учрашуви камида 6-7 соат давом этади

Бу ҳақда РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. У музокараларнинг тахминий форматига ҳам тўхталди.
“Биз аввали яккама-якка суҳбат бўлишидан келиб чиқамиз. Шундай экан, бу ёрдамчилар иштирокида бўлади. Кейин делегациялар таркибида, эҳтимол, музокаралар ишчи тушлик форматида бўлиб ўтади. Кейин лидерлар бир муддат тарқалиб, кейин қўшма матбуот анжумани учун йиғилишади”, деди у.