Россия элитаси Украинадаги уруш ҳақида Путинга айтишдан қўрқади

Россия элитаси Украинадаги уруш ҳақида Путинга айтишдан қўрқади

Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.

Нашр манбасига кўра, Кремл расмийларининг аксарияти ўзларининг ҳақиқий позициясини намойиш этишдан қўрқишади: «Ҳамма Путиндан қўрқади. Одамлар муроса ҳақида гапиришни хоҳламайдилар, чунки уларнинг барчаси ватанпарвар эканлигини кўрсатиши керак».

Трамп ва Путиннинг Аляскадаги учрашувидан кўп нарса кутмаслигини қўшимча қилди: “Улар ё Украинага ультиматум қўйишлари керак, ёки амалда ҳеч нарсага эришмасдан кетишлари керак”.

Россиялик таҳлилчиларнинг фикрича, Путин жанг майдонида русларнинг тез ғалаба қозонишига ишонади ва оғир йўқотишларга қарамай, муроса қилишга тайёр эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: