Уэйн Руни Англия Премьер-лигаси чемпионини тахмин қилди

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни АПЛ чемпионлик пойгасида қайси клубни фаворит деб билишини айтди.
«Менинг фикримча, мавсум фаворити «Ливерпуль» бўлади. Агар жамоага Александр Исак келиб қўшилса, бу жамоани тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади,» – дея Уэйннинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Англия чемпионатининг дастлабки турида Арне Слот шогирдлари ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди. Голларга бой кечган қарама-қаршиликда Мерсисайд гранди 4:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.