Бразилиялик аёл 10 кг кокаин билан қўлга тушди

Сан-Паулу шаҳридан Швейцарияга келаётган 42 ёшли аёл наркотик моддани чамадонида яширинча олиб ўтмоқчи бўлди. Бироқ, божхонадаги рентген аппарати мазкур жиноятни жойида фош этилишига сабабчи бўлди.
Аввалига 2 август куни текширув давомида бир қанча юбкалар ичига яширилган 5 кг кокаин моддаси топилган бўлса, эртаси куни полиция иккинчи чамадонни қидириб топиб, ундан ҳам яна 5 кг гиёҳвандлик моддаси аниқлаган.
Ҳозирда аёлни ўз мамлакатига депортация қилиш борасида иш олиб борилмоқда.