Данияда поезд рельсдан чиқиб кетди

Данияда поезд рельсдан чиқиб кетди

Даниянинг Тинглев ва Клиплев шаҳарлари ўртасида йўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида содир бўлган авария оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, камида 20 киши жароҳатлангани хабар қилинди.

Миллий матбуот хабарига кўра, пойтахт Копенгагендан Сондерборгга етиб бориши кутилаётган йўловчи поезди Тинглев ва Клиплев шаҳарлари орасида рельсдан чиқиб кетган.

Полиция берган баёнотда, воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида 20 киши жароҳатланган.

Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.

Ҳодиса содир бўлган йўналишда дам олиш кунларига режалаштирилган поездлар қатнови бекор қилингани маълум қилинди.

Дания транспорт вазири Томас Даниэлсен матбуот анжуманида ҳолат батафсил текширилишини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: