Грецияда 4 кунда 242 та ўрмон ёниши рўй берди

Грецияда 4 кунда 242 та ўрмон ёниши рўй берди

Сўнгги тўрт кун ичида Греция ҳудудида 242 та ўрмон ёниши қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат ёнғин хавфсизлиги офицерлари ассоциацияси раиси Костас Цигас маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунлардаги иссиқ ҳаво ва кучли шамол ёнғинларнинг тарқалишини янада оғирлаштирмоқда.

«Глобал иқлимий инқироз мамлакатимизни ҳам, бутун дунёни ҳам қамраб олган. Бу шароит ёнғинларнинг кенгайишига ва табиий ресурсларга таҳдид солмоқда», — деди Цигас.

Шунингдек, Патра атрофида, Закинтос ороли ва Янинада ёнғинлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан қатор шахслар қўлга олингани маълум қилинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: