Қозоғистонда мушкул аҳволда қолган уч нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилади

Қозоғистонда мушкул аҳволда қолган уч нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистон ҳудудида мушкул аҳволда қолган юртдошларимизни Ватанга қайтариш бўйича чоралар кўриляпти, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари бўлган Д.Н. ҳамда К.Р. ва унинг 2021 йилда туғилган фарзанди М.А. Қозоғистонда мушкул вазиятга тушиб қолганларини билдирган ҳолда, оиласи бағрига етиб олиши учун моддий ёрдам сўраган.

Ўзбекистон дипломатлари томонидан мавжуд ҳолат ўрганилганидан сўнг, ҳамюртларимизга 16 август ва 18 августга белгиланган Олмаота-Нукус йўналишидаги авиарейсларга чипта сотиб олиб берилди.

Таъкидлаш жоизки, ватандошларимиз Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган «Ватанга қайтариш» инсонпарварлик лойиҳаси доирасида яқинлари бағрига қайтарилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: