29 ёшли италиялик спортчи вафот этди

Италиялик спортчи Матиа Дебертолис Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтаётган XII Бутунжаҳон ўйинлари чоғида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда BBC Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 8 август куни Дебертолис спортив-йўналиш бўйича ўрта масофадаги югуриш баҳсида иштирок этаётган пайтида, қаттиқ иссиқ туфайли ҳушидан кетди.
Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди ва касалхонага ётқизилди. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Дебертолис 12 август куни вафот этди.
Мусобақа ташкилий қўмитаси ва Халқаро спортив-йўналиш федерацияси марҳум спортчининг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, улар Дебертолис оиласига зарур бўлган кўмак кўрсатишга ваъда беришди.