Агар Украина ҳудудлардан воз кечишни истамаса, Вашингтон Киевни бунга мажбурламайди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио бу ҳақда NBC News телеканали эфирида маълум қилди.
АҚШ давлат котибининг бошқа баёнотлари:
Россия ва Украина ҳудудлар алмашинуви масаласини муҳокама қилиши зарур. Тинчлик келишувига эришиш учун ҳар бир томон нимадандир ютиши ва нимадандир воз кечиши керак. Шу сабабли эртага Зеленский Вашингтонга келади;
АҚШ ўзини Украина можароси иштирокчиси деб ҳисобламайди;
Вашингтон Россияга қарши амалдаги барча санкцияларни сақлаб қолади. Агар Украина масаласида олдинга силжиш бўлмаса, биз янги чекловлар жорий этишга тайёрмиз;
Украина ва Россия тинчлик битимига эришиш учун ён беришга мажбур бўлади;
Европа Украинада тинчликка эришишда муҳим рол ўйнаши мумкин;
Қўшма Штатлар учун Украина можароси бўйича энг яхши натижа тўлақонли тинчлик шартномасига эришиш бўлади, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш эмас;
АҚШ Россия билан Украина ҳудудий чегаралар, хавфсизлик кафолатлари ва Киевнинг ҳарбий иттифоқлар билан ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилмоқда;
Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар киритишни истамайди, чунки бу Украинада тинчликка эришишга доир музокараларнинг тугашини англатади;
АҚШ Трамп ва Путин учрашувида Украина бўйича битим тузилишини кутмаганди, чунки музокараларда Киев қатнашмади;
Россия дунё сиёсатининг бир қисми, у улкан ядро салоҳиятига эга давлат;
АҚШ Россия нефтини харид қилаётгани учун Хитойга нисбатан санкциялар жорий этиш халқаро бозорда энергия нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.