Ғазога керакли 1800 ўрнига фақат 266 та ёрдам фураси киритилди

Ғазога керакли 1800 ўрнига фақат 266 та ёрдам фураси киритилди

Сўнгги уч кун ичида муҳосарадаги Ғазо секторига камида 1800 та гуманитар ёрдам фураси кириши керак эди, аммо Исроил атиги 266 тасинигина киритди. Бу ҳақда Ғазодаги ҳукуматнинг медиа-офиси хабар берди.

Маълумотда таъкидланишича, Исроил атайлаб очлик ва хаос сиёсати юритмоқда. Фаластинликларнинг қаршилигини синдириш мақсадида яратилган ноўхшашлик шароитида киритилган ёрдамнинг катта қисми талон-тарож қилиниб ёки ўғирлаб кетилмоқда.

Медиа-бюро маълумотига кўра, сўнгги 22 кун давомида Газога 12 200 та гуманитар ёрдам фураси кириши лозим эди, аммо амалда фақат 1937 тасигина ўтказилган. Бу эса минимал эҳтиёжнинг 15 фоизига ҳам етмайди. Шу билан бирга, киритилган оз миқдордаги ёрдам ҳам кўпинча талон-тарож қилинади ёки йўқолади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: