Миср ТИВ раҳбари: Қоҳира «Катта Исроил» лойиҳасини рад этади

Қоҳира аталмиш «Катта Исроил» яратилиши ҳақидаги чақириқларни рад этади. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулати Миср ва Ғазо чегарасидаги «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пунктида Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида билдирди.
ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, фаластинлик халқ муҳосара ва тизимли очликка дуч келмоқда, Исроил оккупацияси таҳдидлари ва режалари эса жиддий хавотир уйғотмоқда.
У қўшимча қилди, Мисрнинг Фаластин масаласига муносабати ўзгармасдан қолмоқда: мамлакат зўравонлик билан кўчириш ёки демографик мувозанатни ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишларни қабул қилмайди.