Еврокомиссия раҳбари Трамп ва Зеленский учрашувида қатнашмоқчи

Еврокомиссия раҳбари Трамп ва Зеленский учрашувида қатнашмоқчи

Урсула фон дер Ляйеннинг Х ижтимоий тармоғида ёзишича, у Украина президенти Володимир Зеленский ва бошқа европалик етакчилар ҳамроҳлигида душанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга боради.

«Бугун куннинг иккинчи ярмида мен Зеленскийни Брюсселда кутиб оламан. Биз биргаликда “Хоҳловчилар коалицияси” йиғилишида иштирок этамиз. Президент Зеленскийнинг илтимосига биноан, мен эртага Оқ уйда бўлиб ўтадиган президент Трамп ва бошқа европалик етакчилар билан учрашувга қўшиламан», — деб ёзди фон дер Ляйен.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: