Америкалик ҳамшира Ғазода кўрганларини сўзлаб берди

Исроил ташкил этган геноцид Ғазо секторидаги ҳаётни вайрон қилмоқда, соғлиқни сақлаш тизимини ҳалокат ёқасига етказмоқда ва болаларни очликка маҳкум қилмоқда.
Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги мухбирига америкалик фаластинлик аслига эга ҳамшира Аманда Нассер маълум қилди. 39 ёшли Аманда ҳозирда Газа секторида волонтёр сифатида ишламоқда.
Унинг айтишича, у ишлайдиган «Насер» шифохонасига ҳар куни кўплаб ҳалок бўлган ва яраланганлар олиб келинади. Асосан, бу инсонлар Исроил муҳосарасининг кучайиши ортидан келиб чиққан очлик ва озуқасизликдан азият чекмоқда.