БМТ Исроил ва Россияни «қора рўйхат»га киритишни кўриб чиқмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Исроил ва Россияни 2026 йилда “қора рўйхат”га киритиш мумкинлигини маълум қилди. Ушбу рўйхат можароларда тизимли жинсий зўравонликка алоқадор деб гумон қилинган давлатларни ўз ичига олади.
Айбловлар:
Исроил — фаластинликларга нисбатан қамоқхоналар ва ҳарбий базаларда жисмоний ва жинсий зўравонлик, мажбурий ечинтириш ва ҳақоратли тинтувларда айбланмоқда.
Россия — Украина ҳарбий асирларига 72 та қамоқхонада қийноқ ва электрошок билан зўравонлик қилишда айбланмоқда.
Исроил ушбу айбловларни “асоссиз” деб рад этди ва халқаро ҳуқуқ асосида ҳаракат қилишда давом этишини билдирди.
Россия томони бу масала бўйича ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган ва БМТнинг махсус вакили билан ҳамкорлик қилмаяпти.