Эрдўған турк ижтимоий тармоғи Next Social’да илк постини эълон қилди

Эрдўған турк ижтимоий тармоғи Next Social’да илк постини эълон қилди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған маҳаллий платформа — Next Social ижтимоий тармоғида ўзининг илк нашрини эълон қилди.

Давлат раҳбари биринчи постида шоир Эрдем Баязитнинг «Қуёш тез орада чиқади» асаридаги ва ўзи 1999 йилдаги шеърий альбомига киритган сатрни келтирди: «Бетон деворлар орасида бир гул очилди». У шундан сўнг: «Тайёрмисиз?» — деган сўзларни қўшди.

Президент Эрдўғаннинг «Başlıyoruz» («Бошлаяпмиз») ҳештеги билан берилган постида шунингдек Туркия байроғи, ер шари ва ракета эмодзилари жой олди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: