Исроил фаластинликларни атайлаб оч қолдирмоқда

«Amnesty International» ташкилоти маълум қилишича, Исроил Газа секторида фаластинликларни озиқ-овқатдан маҳрум этиш бўйича тизимли сиёсат олиб бормоқда.
Ташкилотнинг ёзма баёнотида қайд этилишича, Исроил оккупация қилинган Газа секторида очликни сиёсий восита сифатида қасддан қўлламоқда, фаластинликларнинг соғлиғи, фаровонлиги ва «ижтимоий тўқимаси»ни издан чиқармоқда.
Ҳужжатда айтилишича, янги далиллар Исроилнинг Газа фаластинликларининг турмуш шароитларини атайлаб ёмонлаштираётганини ва уларнинг жисмоний тирик қолишини хавф остига қўяётганини кўрсатмоқда.