Ўртачирчиқда бедарак йўқолган 4 ёшли боланинг жасади ариқдан топилди

Жорий йилнинг 17 август куни Ўртачирчиқ тумани ИИБга фуқаро Р.З. мурожаат қилиб, ўғли М.Б. 16 август куни яшаш жойидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини билдирган.
Қидирув тадбирлари натижасида, 18 август куни вояга етмаган М.Б.нинг жасади туман ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқлардан биридан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Дастлабки кўздан кечиришда марҳум танасида зўравонлик ёки жароҳат излари аниқланмади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижага кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.