Ўзбекистонликларнинг Японияга сафари 72 фоизга ошган – статистика

2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 1,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Японияга сафар қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 651 нафарга ёки 71,9 фоизга ошган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Японияга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
саёҳат – 1 249 нафар
қариндошларни йўқлаш – 176 нафар
ўқиш – 100 нафар
хизмат юзасидан – 27 нафар
даволаниш – 4 нафар