Покистонда муссон ёмғири оқибатида 660 киши ҳалок бўлди, 929 киши жабрланди

Покистонда муссон ёмғири бошланган июнь ойининг охиридан бери кучли ёмғир ёғиши ва шунга боғлиқ ҳодисалар туфайли камида 660 киши ҳалок бўлди ва 929 киши жабрланди, деб хабар берди душанба куни Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси.
2500 га яқин бино вайрон бўлди, 30 мингга яқин одам эвакуация қилинди ва вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилди. Чорвачилик ва деҳқончиликка катта зарар етди.
Ҳисоботга кўра, кўп қурбон шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятига тўғри келади – 392 киши ҳалок бўлган, 245 нафари жроҳатланган. Мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Панжоб вилоятида 164 киши ҳалок бўлди, 582 киши жароҳатланди. Синд, Балужистон, Гилгит-Балтистон ва бошқа бир қанча вилоятлардан ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Мамлакат расмийлари одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва табиий офатдан келадиган зарарни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Покистонда муссон мавсуми одатда июндан сентябргача давом этиб, қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган кучли ёмғир ёғишига сабаб бўлади, лекин кўпинча сув тошқинлари ва бошқа табиий офатларга олиб келади, деб хабар берди tass.ru.