Фолбинлардан фойдаланганларни жаримага тортмоқчи

Фолбинлардан фойдаланганларни жаримага тортмоқчи

Тожикистон ҳукумати фолбин ва сеҳргарлар хизматларидан фойдаланганлик учун жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини парламентга тақдим этди.

Ҳужжатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 482-моддасига “Сеҳргарлар, фолбинлар ва жодугарлик хизматидан фойдаланиш” тўғрисидаги янги бандни киритиш назарда тутилган.

Агар ўзгартириш парламент томонидан қабул қилинса, фолбин ёки сеҳргарлар билан маслаҳатлашган фуқаролар 750 сомонийгача (тахминан 44 минг тенге) жаримага тортилади.

Сўнгги йилларда Тожикистон ҳукумати жодугарлик ва фол очишга қарши чораларни кучайтирди. Ўтган йили мамлакатда жодугарлик ва фолбинлар учун жазо жорий этилди. Кодекснинг 482-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, жодугарлик билан шуғулланган шахслар 80 дан 100 ҳисоб кўрсаткичигача жаримага тортилади ёки 10-15 суткага маъмурий қамоққа олинади.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 495 та жодугарлик ва фолбинлик ҳолати қайд этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: