“Ўзбекистон рамзи” сифат белгисини дунёга танитиш кампанияси бошланади

Президент тадбиркорлар билан учрашувда қуйидагиларни маълум қилди:
🔸Тўқимачилик корхоналари “ишончли экспортчи” дастури доирасида экспорт олди молиялаштирилади, бунга $200 млн ажратилади;
🔸Бу электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, фармацевтика каби экспорт салоҳияти юқори соҳалар учун ҳам жорий этилади.
🔸Тармоқларнинг рақобатдош 10 тадан маҳсулотига “Ўзбекистон рамзи” сифат белгиси берилади;
🔸Ишлаб чиқаришни чекка ҳудудга кўчириш ниятидаги тўқималик соҳаси тадбиркорларига 10 млрд. сўмгача кредит берилади;
🔸Бош вазир ўринбосари 1 ноябргача ҳар бир тармоқ талабини ўрганиб, хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқади.