Аллақандай транслар жамиятимиз “гули”га айланиб бормоқда!..

Маънавий ўпирилиш бошланди. Бу миллат ҳали тарихида бунчалик ахлоқий тубанликка тушмаган эди. Жараён тезлашиб кетди.
Гомосексуализм оддий ҳолга айланди. Фоҳишалар очиқ контентларда ўзини реклама қила бошлади. Аллақандай транслар жамиятимиз “гули”га айланиб бормоқда.
Жуда кўпчилик шу жирканч ҳаётга интиляпти. Дардини, муаммосини кўтариб боряпти шу яратиқларга! Транслардан биттаси шуо бизнес оламининг «кўмири»га айланди шу кунларда… Бунақа катта тезликда қаёққа қараб кетяпмиз, дўстлар?
Бу ишлар одамларнинг табиатан бузилаётганидан дарак беради. Табиатан бузилиш шунчаки гуноҳ эмас, Яратган Зотга исён, ҳаддан ошиш, чегарадан чиқишдир!
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Умматим хусусида қўрққан нарсамнинг энг қўрқинчлиси Лут қавмининг амалидир”. Наҳотки, Пайғамбаримиз энг қўрққан нуқтага келиб қолган бўлсак?
Алишер Назар.