АҚШ ва Европа Иттифоқи савдо келишувига эришди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда
Ҳужжатга кўра, Қўшма Штатлар Европа маҳсулотларининг кўпчилигига, жумладан автомобиллар, фармацевтика, яримўтказгичлар ва ёғоч маҳсулотларига 15% бож жорий этади.
Бунинг эвазига ЕИ АҚШ саноат маҳсулотларига тарифларни бекор қилади ҳамда Қўшма Штатлардан келтириладиган денгиз ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига имтиёзлар тақдим қилади.
АҚШ маъмурияти маълумотига кўра, автомобиллар ва бутловчи қисмларга божлар Брюссел тегишли қонун ҳужжатларини тақдим этганидан сўнг, бир неча ҳафта ичида пасайтирилиши мумкин.