Ҳамма ёқни расво қилди!..

Ҳамма ёқни расво қилди!..

* Футболда ҳам адолатсизлик!
Жиззахга келдик. Самарқанднинг “Динамо”си маҳаллий “Сўғдиёна” билан ўйнади.
“Динамо” 110 минут давомида 1:0 ҳисобмда ғалаба қилиб турди. 111-минутда аввалига ҳеч нарса йўқ, деб ўйинни давом этдирган ҳакам Элгиз Танташев бир маҳал WAR ни кўриб, 11 метрлик жарима тўпини белгилади ва 1:1. Кейин дарҳол ҳуштагини чалди.
Ҳамма дод деди, сўкди, аммо фойдаси йўқ!
Ўйиндан кейин шу ўйинни кўриш учун келган миллатимиз қаҳрамони Темур Копадзе билан гаплашдик. У ҳам ноҳақлик бўлганини айтди.
Дунё футболида қўшиб берилган дақиқаларда “пеналти” берилмайди, аммо бу Ўзбекистон!
Ҳакамнинг яна бир ғалати иши: “Сўғдиёна”нинг сариқ карточка олган ўйинчиси қўполлик қилганида чўнтагидан сариқ карточкани олиб, югуриб келди, аммо кўрсатмади. Ваҳоланки, 32-рақамли футболчига қизил карточка бериши керак эди.
“Динамо” раҳбарлари шикоят киритишади, ҳакамга чора кўрилар ҳам, аммо ўйин бекор қилинмайди!
Ўйинчилар майли, биз, мухлисларнинг ҳам кўнглимизни футболдан совутади мана шунақа “савдолашган” ҳакамларнинг ғирромлиги ва бунга Ўзбекистон Футбол федерациясининг эътиборсизлиги…
Каримберди Турамурод

Дўстларингизга ҳам юборинг: