Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин

ЖЧ-2026да Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини португалиялик мутахассис бажариши мумкин.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, гап Паулу Бенту ҳақида кетмоқда. Мураббийнинг сўнгги иш жойи БАА терма жамоаси бўлган. Бенту БАА билан ЖЧ-2026 саралашида муваффақиятсизликка учраганидан сўнг ишсиз қолган эди.
Паулу Бенту фаолияти давомида «Спортинг», «Крузейро», «Олимпиакос», «Чунцин Лифань» клубарида ҳамда Португалия, Жанубий Корея ва БАА терма жамоаларида ишлаган.